Ламин Ямалнинг отасини пичоқлаганлар ушланди, улар нега бундай қилди?

  • 15 Aug 20:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” ва Испания терма жамоаси юлдузи ламин Ямалнинг отаси Мунир Насрауи номаълум шахслар томонидан пичоқланганидан кейин шифохонага ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Tecno

The Athletic нашрининг маълум қилишича, Испания полицияси футболчининг отасига суиқасдда гумон қилинаётган уч кишини ҳисбга олди.

Нохуш воқеанинг аниқ тафсилотлари сир тутилаётган бўлса-да, испан оммавий ахборот воситалари Барселона яқинидаги Матаро шаҳридаги автотураргоҳда Ламин Ямалнинг отаси ва уни пичоқлаганлар ўртасида можаро юз берганини ёзмоқда.

Ламин Ямал яқинда Германияда ўтказилган Европа чемпионатида юқори савияли ўйин кўрсатиб, мусобақанинг энг яхши ёш ўйинчиси совринини ҳам қўлга киритди. Унинг “Евро-2024”даги бир голи ва тўрт ассисти Испаниянинг бош совринга эга чиқишида муҳим аҳамият касб этди.

Comments

You must be logged in to commet!