Куртуа Бельгия терма жамоасига қачон қайтишини айтди

  • 13 Nov 19:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бельгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа ва бош мураббий Доменико Тедеско ўртасидаги муносабатлар яхши эмас. Шу сабабли ҳам “Реал” посбони деярли бир ярим йилдан бери терма жамоада ўйнамаяпти.

Tecno

HLN нашрининг хабар беришича, Бельгия футбол ассоциацияси бош директори Питер Виллемс Мадридда Куртуа билан уни терма жамоага қайтишга кўндириш учун яна бир бор учрашган. Тибо эса Тадеско терма жамоадан кетмагунча Бельгияда ўйнаш нияти йўқлигини айтган.

32 ёшли Тибо Куртуа Бельгия терма жамоаси шарафини 2011-2023 йилларда ҳимоя қилган. У ушбу давр мобайнида 102 та ўйинда майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 79 та гол ўтказиб юборган.

Comments

You must be logged in to commet!