Конте АПЛнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланиши мумкин

  • 09 Oct 16:00
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби раҳбарияти Антонио Конте бошчилигидаги мураббийлар штабининг ўйинидан мамнун ва италиялик мутахассисга янги шартномасини таклиф қилишга тайёр. 

Tecno

Манбанинг қайд этишича, янги битимга кўра, мураббийнинг маоши ҳафтасига 400 минг фунтни ташкил қилади. Контенинг "шпорлар" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади. Агар томонлар эълон қилинган шартлар бўйича келишувга эриша олса, Антонио Премьер лигадаги энг кўп маош олувчи мураббийга айланади.

Маълумот ўрнида, "Тоттенхэм" 9 турдан кейин 20 очко билан АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

Comments

You must be logged in to commet!