
Кейн ўзи ҳақидаги танқидий фикрга жавоб берди
"Бавария"нинг марказий ҳужумчиси Харри Кейн "Реал Мадрид" ва "Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Майкл Оуэннинг танқидий фикрларига жавоб берди. Собиқ футболчи тўпурарни немис грандига ўтгани учун танқид қилган эди.
- Ҳар кимнинг ўз фикри бор. Мен Оуэнга ҳурмат билан қарайман, у АПЛ афсонаси. Аммо ҳар бир футболчининг ўз йўли бор. У менинг фақат чемпионлик учун кетганимни назарда тутган, бироқ мен учун бу трансфер энг аввало энг юқори даражага кўтарилиш эди, - деди ҳужумчи.
32 ёшли англиялик футболчи Мюнхен клуби сафига 2023 йилнинг ёзида қўшилган эди.
Comments