Кайл Уокер тарихга кирди

  • 12 Sep 15:15
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Евро-2024" саралаши доирасидаги Украина ҳамда Англия баҳси бўлиб ўтди ва унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Дастлаб, 26-дақиқада Олександр Зинченко ҳисобни очган бўлса, 41-дақиқада Кайл Уокер мувозанатни тиклади. Уокер Англия терма жамоаси тарихида гол урган 450-футболчига айланди.

Tecno

Бу Кайлнинг терма жамоадаги 77-учрашувида содир бўлди. У миллий терма жамоадаги илк ўйинини 2011 йилда ўтказган. 2021-йилда Англия терма жамоаси финалда италияликларга ютқазиб қўйганида Европа вице-чемпионига айланган. Клуб даражасида Кайл Уокер сўнгги олти йил давомида "Манчестер Сити"да ўйнаб келмоқда.

Маълумот учун, “C” гуруҳининг навбатдаги турида Англия Италия билан ўйнайди.

Comments

You must be logged in to commet!