Камондан отиш. Мерганларимиз Осиё кубогида бронза медалини қўлга киритди

  • 07 Jun 17:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Olimpics
CHERY AUTO

Жанубий Кореянинг Сувон шаҳрида камондан отиш бўйича Осиё кубоги босқичи ўз якунига етиб бормоқда. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, ушбу мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси битта бронза медалига сазовор бўлди.

Tecno

Юртдошларимиз Амирхон Содиқов ва Зиёдахон Абдусатторова микст дастурида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишди. Режага кўра, эртага яккалик дастурида финал баҳслари бўлиб ўтади. Афсуски, мерганларимиз бу йўналишда медаллар учун курашни эрта тарк этишди.

Энди жамоамиз 15-16 июнь кунлари жамоавий ва яккалик дастурдаги Париж-2024 лицензиялари ўйналадиган якуний мусобақада иштирок этиш учун Туркиянинг Анталья шаҳрига йўл олади.

Comments

You must be logged in to commet!