Жон Жонс саратонга чалинган дўсти учун...

  • 16 Nov 15:24
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Оғир вазн тоифасидаги амалдаги UFC чемпиони Жон Жонс промоушен раҳбари Дана Уайтдан саратон касаллигига чалинган дўсти учун чипта сўради.

Tecno

"Бугун бу ерда ўзига хос бир йигит ўтирибди. Дўстим Кейр, унга яқинда саратон ташхиси қўйилди ва... Дана, агар унга менинг жангимга чипта берсангиз, хурсанд бўлардим...Кейр ажойиб инсон, у билан танишганимдан жуда хурсандман", - деди чемпион.

Эслатиб ўтаммиз, Жон Жонс (27-1-1 N/C) навбатдаги жангини 17 ноябрь куни АҚШ нинг Лас-Вегас шаҳрида, "UFC 309" турнирида Стипе Миочич(20-4)га қарши ўтказади.

Comments

You must be logged in to commet!