JLA бош котиби Суперлига клублари раҳбарлари билан учрашади

  • 11 Jun 23:46
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Аввалроқ ЎзПФЛ хабар берганидек, айни вақтда жаҳон лигалари ассоциациясининг Лигаларни ривожлантириш бўйича вакили Станислав Штипков Тошкентда бўлиб турибди. Ўтган уч кун давомида мутахассис ЎзПФЛ фаолиятини ўрганиб, унинг ҳар бир бўлими ходимлари билан алоҳида суҳбат ўтказмоқда. 

Tecno

ЎзПФЛ матбуот хизматининг хабар беришича, 12 июнь куни тонгда JLA бош котиби Жером Перлемутер пойтахтимизга етиб келади. Ташриф доирасида Перлемутер ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов билан учрашади. Шунингдек, 13 июнь куни 16:30 да "Wyndham" меҳмонхонасида ЎзПФЛ мусобақаларида иштирок этувчи профессионал футбол клублари раҳбарияти иштирокида йиғилиш бўлиб ўтади. Унда ОАВ вакилларининг ҳам бўлиши кўзда тутилган.

14 июнь куни Жером Перлемутер, Станислав Штипков, шунингдек, Чехия ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигалари раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Анжуманда мамлакатимиз Суперлигаси, уни ривожлантириш йўлида ЎзПФЛ иштироки, жаҳоннинг футболи ривожланган мамлакатлари Лигалари фаолияти ва бошқа кўплаб масалаларда журналистлар билан суҳбат ташкил этилади. Матбуот анжумани 11:00 да "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. 

Шу куни 20:00 да меҳмонлар Суперлига 12-туридан ўрин олган Бунёдкор — Пахтакор беллашувини стадиондан кузатади. 

Лига мазкур жараёнларни ёритишни мақсад қилган ОАВ вакилларини тадбирларга таклиф этади.

 

Comments

You must be logged in to commet!