"ЖЧ-2026 саралаши". Ўзбекистон ва Эрондан иккитадан, 4-турнинг рамзий жамоаси билан танишинг!

  • 16 Oct 12:21
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Кеча Осиёда Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Гуруҳимимиздаги баҳслар ҳам кутилган ва кутилмаган воқеаларга бой бўлди.

Tecno

Қирғиз Республикаси КХДРни қабул қилди ва минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Ўзбекистон терма жамоаси эса "Бунёдкор"да БААни меҳмон қилди ва Шукуровнинг пенальтидан киритган ягона голи эвазига ғалаба қозонди. Гуруҳимиздаги сўнгги баҳсда эса нақд 5 та гол урилди.

Эрон Дубайда Қатар билан баҳс олиб борди ва 4:1 ҳисобида ғолиб бўлди. Форслардан Сардор Азмун ва Муҳаммад Моҳеби дублни расмийлаштирди. 

Бошқа гуруҳларда ҳам учрашувлар якунланди. "Sofascore" статистика портали 4-турнинг рамзий жамоасини тузди. Унга кўра, Отабек Шукуров ва Ҳусниддин Алиқулов кучли 11таликдан жой олди.

Comments

You must be logged in to commet!