ЖЧ-2022 саралаши. Хамес ҳам ёрдам бера олмади. Колумбия ЖЧда иштирок этмайди

CHERY AUTO

ЖЧ-2022 Жанубий Америка минтақаси саралаш босқичидан ўрин олган Венесуэла - Колумбия учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар кичик 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Tecno

Ўйиндаги ягона голни Хамес Родригес пенальтидан унумли фойдаланиб,  ўз номига расмийлаштириб қўйди. Мезбонлар гол уришга муваффақ бўлмади.

Мазкур натижадан сўнг Колумбиянинг очколари сони 23 тага етди. Жамоа 6-ўринни эгалагани боис мундиал йўлланмасидан қуруқ қолди.

Венесуэла ҳисобида 10 очко мавжуд бўлиб, ушбу терма сўнгги поғонани банд этган. 

Comments

You must be logged in to commet!