Исроил Мадримовнинг собиқ рақиби камар учун рингга кўтарилади

  • 04 Nov 23:27
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Осиё Чемпиони ва жаҳон чемпионати совриндори қозоғистонлик Турсунбай Қулахмет (1-0, 1КО) МТК Global билан шартнома имзолаган ва ўзининг професcионал дебют жангини 18 июль куни ўз ватанида  МТК Kazakhstan компанияси ташкил этган жанг кечасида ўтказиб, ғалаба қозонганди. Қулахмет ўзининг навбатдаги жангини 11 ноябрь куни ўтказадиган бўлди.

Tecno

Эътиборли жиҳати, у супер ярим ўрта вазн тоифасида (69 кг) иккинчи жангидаёқ WBC International камари учун мағлубиятсиз одимлаётган британиялик Макаулей МакГоуанга(14-0-1, 3 КО) қарши рингга кўтарилади. Агар, Қулахмет ушбу тўқнашувда ғалабага эришса, WBC рейтингида "топ-15"дан жой олади. Жанг Британияда ташкил этилади ва ESPN + канали орқали трансляция қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионати чорак финалида Қулахмет Исроил Мадримовни мағлуб этганди. 

Comments

You must be logged in to commet!