Испанлар бир кечада Мамардашвилининг имкониятларини йўққа чиқариб юборишди

  • 01 Jul 08:16
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испания "Евро-2024"нинг нимчорак финалида Грузияга қарши майдонга тушиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйинда Родри, Руис, Уильямс ва Ольмолар биттадан гол уришди. Бу эса Мамардашвили учун катта зарбадир. 

Tecno

23 ёшли грузиялик ушбу турнирда энг кўп сейв амалга оширган дарвозабон ҳисобланади. У Португалияга қарши учрашувда пенальтини ҳам қайтаришга муваффақ бўлганди. Шундай экан посбон "Евро-2024"нинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун катта номзодлардан бири эди. 4 та голдан кейин Мамардашвилининг бу совринни қўлга киритиши қийини масала. 

Гарчи Грузия йирик ҳисобда мағлуб бўлган бўлса ҳам, дарвозабон ўйин давомида 9 та сейв амалга оширди. Аммо бу етарли бўлгани йўқ. 

Rasm

Георгийга айни пайтда топ клублардан қизиқишлар пайдо бўлган. Унинг ўзи ҳам "Валенсия"ни тарк этиши ниятида Клуб эса 23 ёшли посбонни 35-40 миллион еврога сотишни режалаштирган.

Comments

You must be logged in to commet!