Испания бош мураббийи Ямал ва Карвахал уришганига ишонмади
Испания миллий терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Испания чемпионатининг ўнинчи туридан ўрин олган “эл-класико” пайтида “Барселона” етакчиси Ламин Ямал ва “Реал” сардори Даниэль Карвахаль ўртасида юз берган можаро ҳақида фикр билдирди.
- Ҳеч қандай можаро бўлган эмас, ҳеч ким томонидан ғалати хатти-ҳаракат кузатилмади. Ҳеч қандай жанжал, ҳеч бўлмаса, мактаб даражасидаги уриш-тепиш ҳам бўлгани йўқ.
Бу ерда оилавий муҳит, бирдамлик руҳи ҳукм суради. Улар умумий манфаатни шахсий фойдадан устун қўйди. Бу воқеа футболчилар ҳақида жуда кўп нарсани ойдинлаштиради.
Мен доимо Европа чемпионатини эслаб юраман. Ямалнинг узатмаси ва Карвахалнинг голи, уларнинг қучоқлашуви, юзларидаги ҳиссиётлар — терма жамоада айнан шундай ҳолат юз беради. Мен тўлиқ ишонч билан айта оламанки, бу ерда асосийси, умумий мақсад йўлида бирлашишдир, - дежи Луис де ла Фуэнте Marca нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, “эл-класико” олдидан Ямал мадридлик футболчиларнинг “кўп ҳолларда ғирромликда ва шикоят қилишда айблаган” эди. “Реал” ўзаро тўвнашувда ғалаба қозонганидан сўнг, Карвахаль ва Винисиус Жуниор “Барселона”нинг 18 ёшли футболчиси билан тортишиб кетган эди.



Comments