
Исак Испания клуби базасида машғулот ўтказмоқда
"Ньюкасл" ҳужумчиси Александер Исак тез орада "Ливерпуль"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар фонида Испаниянинг "Реал Сосьедад" клубида индивидуал дастур бўйича шуғулланмоқда, деб ёзади Sky Sports X ижтимоий тармоғида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исак "Ньюкасл" машғулотларида кўриниш бермагани ва алоқага чиқмай қўйгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Кейинроқ "Ливерпуль" ҳужумчи билан шартнома шартлари бўйича келишиб олгани маълум бўлди.
Ҳужумчи 2024/2025 йилги мавсумда барча мусобақаларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 27 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг нархи 120 млн еврони ташкил этади.
Comments