Ироқ терма жамоаси сардори "Пахтакор" машғулотларида

  • 05 Jan 17:27
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ироқ терма жамоаси сардори ва "Пахтакор"нинг янги футболчиси Башар Ресан "шерлар"нинг машғулотларига қўшилди. Бу ҳақда пойтахт клуби матбуот хизмати хабар берди. 

"Кеча тунда Антальяга учиб келган ҳужумкор ярим ҳимоячи Педру Морейра қўл остида илк машғулотини ўтказишга улгурди", - дейилади хабарда. 

"Ал Қувъа" жамоасидан "Пахтакор" сафига келиб қўшилган Башар ҳозирга қадар "Персеполис" ва "Қатар СК" клубларида мкваффақиятли тўп тепган.

У 2014 йилдан бери Ироқ терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Унинг ҳисобида 55 та ўйинда 4 та гол бор.

 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!