"Интер Майами"нинг етакчи футболчилари жазоланди

  • 06 Sep 10:24
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Интер Майами"нинг уругвайлик марказий ҳужумчиси Луис Суарес спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракати учун қаттиқ жазоланди.

Флорида жамоаси "Сиэтл Саундерс"га 0:3 ҳисобида йирик мағлубиятга учраган Лигалар кубоги финали тугаганидан сўнг, машҳур ҳужумчи рақиб жамоа вакилларидан бирига тупурди. Бироз вақт ўтгач, Луис ўз хатти-ҳаракати учун узр сўради, бироқ бу уни жазодан қутқара олмади.

Уругвайлик футболчи олти ўйинга четлатилди. Шунингдек, ярим ҳимоячи Серхио Бускетс ҳам Лигалар кубоги доирасида икки ўйинга четлатилганини таъкидлаш жоиз. Испаниялик жамоалар ўртасидаги оммавий тўқнашувда иштирок этган эди.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!