
"Интер" Индзаги ўрнига 3 та номзод топиб қўйди
Чемпионлар Лигаси финалидаги мағлубиятдан сўнг, Миланинг "Интер" клуби ўзига эҳтимол янги бош мураббий излашига тўғри келади.
Шанба куни "нерадзуррилар" финалда ПСЖга йирик 0:5 ҳисобида мағлуб бўлишди. Бу ўйин Симоне Индзаги учун "Интер" бош мураббийи сифатидаги сўнгги учрашув бўлиши мумкин — бу ҳақда ўйиндан олдин ҳам хабар берилганди.
Журналист Жанлука Ди Мартсио хабарига кўра, агар Индзаги чиндан ҳам клубни тарк этса, Милан гранди раҳбарияти унинг ўрнига ёш мураббийини таклиф қилишни режалаштирмоқда. Номзодлар орасида Сеск Фабрегас ("Комо"), Кристиан Киву ("Парма") ва Роберто Де Дзерби ("Марсел") бор.
Эслатиб ўтамиз, Симоне Индзагига "Ал-Ҳилол" томонидан қизиқиш билдириляпти ва унинг тайинланиши яқин кунларда эълон қилиниши мумкин.
Comments