"Интер" "Бавария" билан футболчи алмаштирмоқчи

  • 28 Jul 18:24
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Интер" клуби шу ёз ярим ҳимоячи Марцело Брозовични "Бавария"га сотиб юбориши мумкин.

Tecno

Гап шундаки, 27 ёшли хорватиялик футболчи “нерадзуррилар” сафидан кетишни хоҳламоқда, унга эса мюнхенликлардан жиддий қизиқиш мавжуд.

“Интер” ҳам бу таклифга қарши эмас, фақат улар Брозович эвазига “Бавария”дан франциялик хавбек Корентен Толиссони сўрамоқда.

Таъкидлаш керакки, Брозовичнинг айни дамдаги трансфер нархи Толиссоникидан деярли 2 баробар қиммат. Марцело 48 миллионга баҳоланмоқда, Толиссо эса 25,5 миллион еврога.

Comments

You must be logged in to commet!