Икки нафар ҳакамимиз Осиё Кубоги саралаш баҳсларида ишлайди

  • 05 Sep 18:11
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, келаси йилнинг баҳорида Қатар яшил майдонларида U-23 Осиё Кубоги мусобақаси ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу мусобақанинг саралаш баҳслари эса эртага старт олади.

Tecno

Аҳамиятли жиҳати шундаки, саралаш босқичига чақирилган вакилларимиз ҳам эртага ўз дебютини амалга оширади. 2 нафар ФИФА ҳакамимиз — Аҳрол Рисқуллаев ҳамда Санжар Шоюсупов Кореянинг Чангвон шаҳрида ўтиши режалаштирилган “Б” гуруҳи доирасидаги Жанубий Корея U-23 –Қатар U-23 терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ишлаш учун тайинлов олган.

Мазкур баҳс Тошкент вақти билан эртага, 6 сентабрь куни соат 16:00 да старт олади. Ҳакамларимизга ушбу учрашувда омад тилаймиз.

ЎзФҲМ матбуот хизмати.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Алим Ахмедов
06/09/2023 07:07
Бирор йулини топиб Уша юртда колиб кетишса хам майли