Гринвуд Англия футболидан бош олиб, Ямайка учун ўйнайдиган бўляпти

  • 25 Aug 07:21
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мэйсон Гринвуд зўравонлик ва тажовузда айбланганидан кейин, гарчи оқланган бўлса-да, “Манчестер Юнайтед”ни тарк этишга мажбур бўляпти.

Tecno

Таҳлилчи мутахассислар истеъдодли ўйинчи энди Англия терма жамоасида ўйнаш имкониятидан ҳам айрилганини таъкидламоқда.

Бу вазиятдан Ямайка терма жамоаси фойдаланиб қолмоқчи. Улар Гринвудни ўз сафига чорламоқда. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, Гринвуд уч йил муқаддам Англия терма жамоаси учун битта ўйинда майдонга тушган. Лекин қоидалар спортчи фуқаролигини ўзгартириши орқали бошқа мамлакат терма жамоасида ўйнаш имконини бериши айтилмоқда.

Ямайка терма жамоаси раҳбарияти бир неча йил олдин ҳам Мэйсонни ўз сафига чорлаган эди. Бироқ, ўшанда футболчи Англия терма жамоасини танлаган.

Comments

You must be logged in to commet!