Григалашвилининг голи "Қизилқум"ни мағлубиятдан сақлаб қолди

  • 21 Jul 10:14
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўқув-йиғин машғулотларини Тошкентда давом эттираётган "Қизилқум" жамоаси кеча йиғин доирасида навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди, бу ҳақда "Қизилқум" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

Навоийликларнинг бу галги рақиби Яйпаннинг "Турон" жамоаси бўлди. Ушбу учрашувда дуранг натижаси қайд этилди – 1:1.

"Турон" жамоасидан Билол Тошмирзаев 64-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 79-дақиқада “Қизилқум”дан Элгужа Григалашвили ўртадаги мувозанатни тиклади.

“Қизилқум” таркиби: Игнатий Нестеров, Олег Толмасов, Ислом Тўхтахўжаев, Файзулло Қамбаров, Жасур Азимов, Салим Мустафоев, Эркин Байдуллаев, Гиорги Кухианидзе, Ислом Кенжабоев, Элгужа Григалашвили, Мате Ватсадзе.

Захира: Артём Макосин, Азизбек Усмонов, Ҳумоюн Абдуалимов, Беҳруз Саъдуллоев, Жамшид Ҳасанов.

Comments

You must be logged in to commet!