
Гарначонинг келажаги бўйича сўнгги қарор қабул қилинди!
"Манчестер Юнайтед" мутахассиси Рубен Аморим Европа лигаси финалида учралган мағлубиятдан сўнг аргентиналик вингер Алехандро Гарначо берган интервьюдан ғазабланди.
Инсайдер Девид Орнштейннинг маълум қилишича, мураббий футболчиларига кейинги мавсумда ҳам жамоада бош мураббий сифатида қолишини маълум қилди. Бундан ташқари, Алехандро Гарначога ўзига янги жамоа излаши мумкинлигини айтди. Манкуняликлар устози футболчидан қаттиқ жахли чиққан ва уни кейинги мавсум жамоаси режаларидан чиқариб ташлади.
Эслатиб ўтамиз, финалдаги мағлубиятдан сўнг Гарначо мураббийни танқид қилди. У Аморим томонидан унга атиги 20 дақиқа берилганидан норози бўлганини яшириб ўтирмади. Бир қанча футбол экспертлари ушбу интервьюни кескин танқид қилди. МЮ раҳбарияти ҳам футболчини ушбу ёзда сотишга тайёр. Ҳозирга қадар футболчига "Челси" ҳамда, "Наполи" клублари жиддий қизиқиш билдирган. "Кизил иблислар" футболчи учун камида 60-70 миллион евро атрофида пул талаб килади.
Ҳужумчи жорий мавсумда 58 та баҳсда майдонга тушиб, 11 гол ва 10 ассистни ўз номига ёздириб қўйган.
Асқарбек Ғофуров
Comments