
Гарначо Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Алехандро Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтиши мумкин.
Sunday Mirror нашрининг хабарига кўра, аргентиналик футболчига "Ан-Наср" қизиқмоқда. Клуб "Ливерпуль" ҳужумчиси Луис Диасни қўлга кирита олмаса, аргентиналик вингерни ўз сафига қўшиб олишни кўриб чиқмоқда.
Яқинда Гарначо трансферга қўйилди, сабаби "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим унинг машғулотлардаги ёндашувидан ҳафсаласи пир бўлган. Футболчига Англия, Италия ва Германиядаги клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Гарначонинг кумири унинг собиқ жамоадоши Криштиану Роналду бўлиб, у ҳозирда айнан "Ан-Наср" сафида тўп сурмоқда. Роналдунинг клуб билан амалдаги шартномаси шу ёзда якунланади.
Comments