Футболчини отиб ташлашди

  • 16 Nov 12:56
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Перулик собиқ футболчи Хенри Колан отишма оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Испаниянинг Marca нашри хабар тарқатди.

Tecno

Номаълум шахслар 41 ёшли собиқ футболчига олти марта ўқ узган.

- Биз собиқ футболчи ва клубимизнинг ёшлар жамоаси техник директори Хенри Коланнинг фожеали ўлими ҳақида қайғули билан хабар қиламиз. Унинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, - деб баёнот берди “Спорт Бойз” жамоаси.

Колан бутун фаолиятини ўз мамлакатида ўтказди. Унинг сўнгги жамоаси “Сесар Вальехо” бўлган. Унгача “Спорт Бойз”, “Спортинг Кристаль”, “Альянс Атлетико”, “Тотал Чалако”, “Сан‑Маркос” ва “Аякучо” жамоаларида ўйнаган.

Comments

You must be logged in to commet!
.KURbANOFF Abboseee
16/11/2023 17:54
Уям тинч юрмагандир