Футболчи бир кишини ўлимдан сақлаб қолди

  • 04 Aug 18:13
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси ва сардори Антонио Валенсия ўз юрти Эквадорда мураккаб вазиятга тушиб қолди.

Tecno

Маълумотларга қараганда, машинада кетаётган Валенсия кўприкдан ўзини ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлган кишини кўриб қолади. Собиқ футболчи бу одамнинг яқинлари етиб келгунича  у билан суҳбатлашиб ўтиради. Натижада кўприк устидаги одам ўзини ўлдириш фикридан қайтди.

- Кутилмаган ва ёқимсиз ҳолатга дуч келиб қолдим. Ёш йигит кўприкдан ўзи ташлаб, жонига қасд қилмоқчи экан. Машинадан тушиб, унинг ёнига келдим. Мен уни қутқариб қолдим, демайман, шунчаки, гаплашишга ҳаракат қилдим.

У мени таниб қолганидан кейин яшашга иштиёқ уйғотадиган гапларни айтдим. Жуда оғир бўлди. Худога шукр, оиласидагилар келди ва у ўзини ўлдириш фикридан қайтди, - деди Валенсия.

Comments

You must be logged in to commet!