Флик чемпионлик пойгаси ҳақида: "Реал"— ўз олдига катта мақсадлар қўйган жамоа

  • 21 Apr 20:30
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Ла Лигадаги чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди. 32-турдан сўнг “кўк-анорранглилар” Испания чемпионатида пешқадамлик қилмоқда ва яқин таъқибчи “Реал”ни тўрт очкога ортда қолдирмоқда.

 “Ҳаммаси қандай якун топишини билмайман. Ўтказилган ўйинларга назар ташласак, биз учун ҳам, "Реал" учун ҳам осон бўлмади. Олдинда қолган барча учрашувларни ютиш қийин бўлади, чунки Ла Лига жуда рақобатбардош чемпионат. Унинг даражаси юқори. Умид қиламизки, очко йўқотмаймиз. Биз ўз ишимизни қиламиз. Йўл ҳали якунланмаган ва "Реал" — ўз олдига мақсадлар қўйган фантастик жамоа”, — дея мураббийнинг сўзларини келтирди Испаниянинг "Sport.es" онлайн-нашри.

Флик шогиртлари Испания чемпионатида 23 та ғалаба, 4 та дуранг ва 5 мартда мағлуб бўлишган. Жамоа 88 та гол уриб, ўз дарвозасидан 32 та тўп олиб чиқди.

Comments

You must be logged in to commet!