ФИФА Испания кубоги финали олдидан ҳакамлар атрофидаги вазиятга муносабат билдирди

  • 26 Apr 15:31
  • Bilolbek Imomov
  • 2
  • Football
CHERY AUTO

"El Chiringuito" маълумотига кўра, ФИФА "Реал"га ҳакамларнинг ўйин олдидан матбуот анжумани ўтказганини тушунмаганликларини маълум қилган.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, финал олдидан ўтказилган матбуот анжуманида бош ҳакам Рикардо де Бургос Бенгоэчеа "Реал" клуби телевидениеси танқидларини эслаб йиғлаб юборган эди: "Фарзандам мактабдан йиғлаб қайтди, чунки унинг отасини ўғирликда айблашган. Бу жуда оғир ҳолат". ВАРда фаолият юритадиган ҳакам Пабло Гонсалес Фуэртес эса "Реал" телевидениесида чиққан видеолавҳа учун жиддий оқибатлар бўлишини айтган.

"Реал" телевидениеси бу видеода де Бургос Бенгоэчеа "Реал"нинг рақиблари фойдасига қилган хатоларини танқид қилган эди.

Мадридликлар ҳакамлар фаолиятидан норози бўлиб, ҳакамлар бригадасини алмаштиришни талаб қилишган. Хабарларга кўра, ҳатто "Реал" финал ўйинида иштирок этмаслиги ҳам мумкин эди. Клуб финал олдидан матбуот анжуманини, машғулот ва расмий суратга тушиш маросимини бекор қилган ҳамда Испания футбол федерацияси ва "Барса" вакиллари билан кечки овқатда иштирок этмаган.

Comments

You must be logged in to commet!
Baxil Alihuja
26/04/2025 17:58
реални чемпионатдан бир неча йилга дисквалификация килинса утираверади узок вактлар аввал адашиб олиб колган 15та кубогини ушлаб
&
Адхамжон Низомов
26/04/2025 16:38
Хакамга босим