Фернандешнинг келажаги ваниҳоят ҳал бўлди

  • 03 Jun 13:47
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед"нинг 30 ёшли ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш Европада қолишни мақсад қилган, деб хабар бермоқда ишончли манба Фабритсио Романо. 
 
Илгари португалиялик футболчи оиласи билан Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш масаласини муҳокама қилаётгани ҳақида маълумот тарқалган эди. Маълумотларга кўра, футболчига Саудиянинҳ "Ал-Ҳилол" клубидан каттароқ маош билан таклиф тушган эди. Лекин Бруно рад этгани ва жамоада қолишни режалаштираётгани маълум бўлди. 
 
Ўтган мавсумда Фернандеш Премер-лигада 36 та ўйинда иштирок этиб, гол+пас тизимида 18 очко (8+10) тўплади.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!