
Фарғона вилояти спорт расмийлари Хитой сафарида бўлиб қайтди. Нега?
Ўзбекистон бокс федерациясининг Фарғона вилояти бўлими ижрочи директори Муроджон Дадабоев, вилоят спорт делегацияси билан биргаликда 10 кун давомида
Хитой Халқ Республикаси Гуангдонг провинсияси, Гуанчжоу шаҳрида жойлашган Олимпия тайёрлаш марказлари билан спорт соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида чин юртида бўлишди.
Бунда, Гуангдонг провинсияси спортчилари дунёда етакчилик қилаётган спорт турлари бўйича малакали мутахассисларни Фарғона вилоятига жалб қилиш, қўшма ўқув-машғулот йиғинлари ўтказиш, уларнинг тажрибасидан фойдаланган ҳолда Лос Анжелес-2028 ёзги олимпия ўйинларига спорт турлари бўйича пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ўзаро келишувларга эришилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Comments