Фалькао фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин

  • 27 Apr 22:07
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Радамель Фалькао ёзда "Райо Вальекано" тарк этади. Жамоа колумбиялик футболчи билан янги шартнома имзолашни истамади, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо. 

Tecno

Ушбу мавсум битта ҳам ўйинда асосий таркибга киритилмаган ҳужумчи катта эҳтимол билан Европани ҳам тарк этмоқда. Уни Малайзиянинг "Жоҳор" клуби ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Шунингдек, МЛС ва Мексикадан ҳам таклифлар бор.

Фалькао 2021 йилдан бери "Райо Вальекано"да тўп тепиб келмоқда. Фоалияти давомида "Монако", "Челси", "Манчестер Юнайтед", "Порту" ва "Атлетико" каби жамоаларда ўйнаган 38 ёшли страйкернинг футболдан кетиш онлари яқинлашмоқда. 

 

Comments

You must be logged in to commet!