Европа лигаси. "Лестер" қийинчиликсиз ғалаба қозонди ва бошқа натижалар

  • 26 Nov 03:05
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Европа лигаси гуруҳ босқич 5-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар якунига етди. 

"Легия" майдонига сафар қилган "Лестер" бу турда 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. "Тулкилар" сафида голларга Дака, Меддисон ва Ндиди муаллифлик қилди. "Легия" футболчиси Младенович бу голларга бир бор жавоб қайтара олди. 



Ўз майдонида "Реал Сосьедад"ни қабул қилган "Монако" иродали ғалабани қўлга киритди. Фолланд ва Фофананинг голларига испан жамоаси сафида Исак бир бор жавоб қайтарди. Шундай қилиб, Франция клуби сўнгги тур олдидан муҳим 3 очкони қўлга киритди. 



Шунингдек, Норвегиянинг "Брондбю" жамоаси майдонига сафар қилган "Лион" 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!