Эронлик футболчи Франция чемпионатига кўчиб ўтяптими?

  • 02 May 13:17
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ростов" ярим ҳимоячиси Мухаммад Мохеби ОАВ вакилларига "сариқ-кўклар"даги келажаги ҳақида гапирди. Аввалроқ, футболчига Франция жамоаларидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Tecno

- "Франция? Бу умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Ҳозир бор эътиборимни имкон қадар тезроқ майдонга тушишга қаратганман", - дейди 26 ёшли футболчи.

Маълумот учун, эронлик футболчи 2023 йилдан буён "Ростов"да тўп тепмоқда. РПЛнинг 2024/2025 йилги мавсумда Мохеби 14 та ўйин ўтказиб, 4 та гол  урди ва  3 бора шерикларининг голларига ассистентлик қилди. Унинг шартномаси келаси йили тугайди.

Comments

You must be logged in to commet!