Эрик тен Хаг "катта" футболчини чақирди

  • 20 Jun 15:15
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Келаси мавсумда ўз олдига катта мақсадларни қўйган “Манчестер Юнайтед” ёзги трансферлар даврида фаоллик кўрсатмоқчи.

Tecno

Маълумотларга қараганда, манчестерликлар ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш учун “Бавария”нинг тажрибали ўйинчиси Маттейс де Лигтни ўз сафига қўшиб олиш бўйича иш бошлашга тайёр.

Бу футболчини нидерландиялик мутахассис Эрик тен Хаг ўз жамоасида кўришни истаяпти. Чунки улар бир пайтлар “Аякс”да бирга фаолият кўрсатган.

“Бавария” раҳбарияти 24 ёшли футболчини яхши таклиф тушса қўйиб юборишга тайёр. Transfermarkt  нидерландиялик ҳимоячини 65 миллион еврога баҳоламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!