Эрик Гарсия Ўзбекистон билан ўйиндан сўнг ўз эътирозини билдирди

  • 24 Jul 22:06
  • Karim Xudayqulov
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Парижда бўлиб ўтаётган Олимпиада доирасида Ўзбекистон футбол терма жамоаси Испания билан куч синашди. Мазкур беллашувда вакилларимиз "Қизил Фурия"га 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Испанлар сафида Пубиль ҳамда Гомес гол урган бўлса, вакилларимизнинг ягона голи Шомуродов томонидан урилди. 

Шу тариқа, вакилларимз турнирни мағлубият билан бошлади. 

Испания терма жамоаси ҳимоячиси Эрик Гарсия беллашувдан сўнг учрашув белгиланган вақт борасида ўз эътирозларини билдирди: 

"Бу баҳона эмас. Бироқ 15:00да ўйнаш жуда қийин. Майдон тез қуриб қоляпти", - деди "Қизил Фурия" футболчиси. 

 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!
Pardayev Shavkat
25/07/2024 06:34
Бу ахир, "Оддий арпа уни- ку".