Энрике икки шогирдидан воз кечди

  • 06 Jan 13:14
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Рандал Коло-Муани ва Милан Шкриньяр борасида бир қарорга келди.

Tecno

Коло-Муани ва Шкриньяр Франция Суперкубоги доирасидаги “Монако”га (1:0) қарши финал ўйинида парижликлар таркибида йўқ эди. Маҳалилй ОАВларининг ёзишича, Энрике иккала футболчиларга ишонмайди ва уларни режаларида кўрмаяпти. ПСЖ январь ойидаги трансферлар ойнасида уларни сотиш ёки ижарага беришга ҳаракат қилади.

Франциялик ҳужумчига турли чемпионатларнинг кўплаб клублари қизиқиш билдиришмоқда. Милан Шкриньярга асосий даъвогар Туркиянинг "Галатасарой"и ҳисобланади.

Comments

You must be logged in to commet!