
Энг зўр тўпурар ўзига янги жамоа танлади
Кейинги йилларда Португалиянинг “Спортинг” жамоаси сафида тинимсиз гол ураётган Виктор Дьёкереш фаолиятини гранд клубда давом эттиришга қарор қилди.
A Bola нашрининг маълум қилишича, швед футболчиси ўзига қизиқиш билдираётган кўплаб жамоалар орасидан “Арсенал”ни танлаган.
“Канонирлар” 26 ёшли тўпурар билан йиллик маоши 8,6 миллион евро бўлган узоқ муддатли ҳамкорлик шартномаси бўйича келишувга эришгани айтилмоқда.
Ўз навбатида, “Спортинг” ўйинчи учун 75 миллион евро миқдорида бадал пули олади.
Англия футболи Дьёкерешга бегона эмас. У 2023 йилнинг ёзида “Спортинг”га ўтгунга қадар “Ковентри” ҳамда “Брайтон”да ҳам ўйнаган.
Виктор Дьёкереш жорий мавсумда барча турнирларда 50 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 52 марта ишғол қилди ва жамоадошларига 13 та голли пас узатди.
Comments