“Эл-класико” олдидан “Барса”да катта йўқотиш

  • 19 Mar 10:28
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

20 март куни Испания чемпионатининг 29-турида “Барселона” Мадридда мусобақа пешқадами “Реал” меҳмони бўлади.   

Tecno

Муҳим учрашув олдидан каталонияликлар асосий таркибнинг икки ҳимоячиси – Жерар Пике ва Сержиьо Дест хизматидан фойдалана олмайдиган бўлди. 21 ёшли Дест Европа лигаси доирасида “Галатасарой”га қарши ўтказилган учрашувда шикастланиб, 56-дақиқада майдонни тарк этганди. Америкалик футболчининг сон мушаклари жароҳатланган ва бир неча ҳафта мобайнида майдондан ташқарида бўлади.

35 ёшли Жерар Пике эса, туркларга қарши 81 дақиқа шйнади. Унинг ҳам оёқ мушакларида оғриқ бор ва катта эҳтимол билан мадридликка қарши баҳсда иштирок эта олмайди.

Ла Лигада “Реал” 66 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Хави шогирдлари очколари сонини 51 тага етказиб, учинчи ўринга кўтарилиб олди.

Comments

You must be logged in to commet!