Егор Кримец - "Навбаҳор" футболчиси!

  • 05 Jan 22:17
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Селекция ишларини жадал давом эттираётган “Навбаҳор” навбатдаги келишувни амалга оширди. Асосан Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ўйинлари билан мухлислар меҳрига сазовор бўлган тажрибали ҳимоячи Егор Кримец 2022 йилги мавсумда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилади.

Tecno

кримец

ЕГОР КРИМЕЦ

Туғилган санаси: 1992 йил 27 январь

Туғилган жойи: Тошкент, Ўзбекистон

Амплуаси: ҳимоячи

2011 йилдан ҳозиргача “Пахтакор” жамоаси таркибида жами 93 марта майдонга тушиб, 12 та гол урган. 2013, 2016 ва 2017 йилларда Хитойнинг “Бэйцзин Гоань” клубида тўп тепиб, жами 46 та учрашувда рақиблар дарвозасини бир маротаба ишғол қилган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида 35 марта майдонга тушиб, 2 та гол урган.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Comments

You must be logged in to commet!
&
biloljon
06/01/2022 06:45
Tepadagi akalarimiz bu yil gʻirromlik bilan navbahorni chempion qilarkanda