
ЕЧЛ. "Барселона" - "Интер". Машҳур сайтлар баҳс натижасини тахмин қилди
Бугун УЕФА Чемпионлар Лигасининг ярим финал босқичидан ўрин олган дастлабки баҳсда "Барселона" - "Интер" жамоалари тўқнаш келади.
Бир неча машҳур сайтлар учрашувдаги тахминий натижаларни эълон қилди.
"SportMole" нашри қуйидаги натижани кутмоқда: "Барселона" 2:0 "Интер"
"90MIN" нашри кучларнинг тенг келишини тахмин қилди: "Барселона" 2:1 "Интер"
"Sportskeeda"нинг баҳсдаги кутилмаси қуйидагича: "Барселона" 3:1 "Интер"
Sports.uz сайти эса бугунги беллашув 2:1 ҳисобида якунланишини тахмин қилмоқда.
Comments