
ЕЧЛ. Асенсио яна гол урган учрашувда "Астон Вилла" ғалаба қозонди
Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг илк беллашувида "Астон Вилла" "Брюгге"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашувнинг 3-дақиқасида англияликлар ҳисобни очган бўлса, орадан 9 дақиқа ўтиб, белгияликлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Шу билан бирга, 82-дақиқада "Брюгге" ўз дарвозасини ишғол қилди ва захирадан ўйинга қўшилган Асенсио 88-дақиқада орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди.
Маълумот ўрнида, икки клуб ўртасидаги жавоб беллашуви 12 март куни соат 01:00 да бўлиб ўтиши режалаштирилган.
- Europe - Champions League
- Round of 16

Club Brugge
- Maxim De Cuyper 12'

Aston Villa
- Leon Bailey 3'
- Marco Asensio 88'
- Brandon Mechele 82'
Comments