Дуглас Коста Бразилия чемпионатида супер гол урди (видео)

  • 06 Oct 14:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

"Гремио" клуби ҳужумчиси Дуглас Коста Бразилия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган "Спорт Ресифе"га қарши ўйинда жуда ҳам чиройли гол муаллифига айланди.

Коста учрашувнинг 85-дақиқаси ўтиб бораётган бир пайтда, рақиб дарвозасини узоқдан туриб аниқ нишонга олди. Аммо унинг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қололмади. “Гремио” 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

31 ёшли Коста жорий мавсум "Гремио" сафида жами 16 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!