Дрикус Дю Плесси: "Ўйлашимча, Хамзат Чимаев билан эмас, Нассурдин Имамов билан жанг ўтказаман"

  • 15 May 13:35
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Бироз аввал, франциялик ММА устаси Нассурдин Имамов ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Дрикус Дю Плесси ва чеченистонлик Хамзат Чимаев тўқнашуви учун захира жангчиси сифатида тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шундан сўнг, жанубий африкалик чемпион бунга ўз муносабатини билдириб чиқди.

Tecno

“Чимаев ажойиб йигит. Ҳозирга қадар мағлуб бўлгани йўқ. Охирги жангида ҳам Роберт Уиттакерни муддатдан аввал таслим этди. Бироқ у мен каби рақибга ҳали дуч келмаган. Ўйлашимча, бизнинг тўқнашувимизга оз вақт қолганида Хамзат жароҳат олгани ҳақида хабарлар чиқади ва мен якунда Имавовга қарши жанг ўтказаман” - деб ёзди Дрикус.

Эслатиб ўтамиз, Дю Плесси ва Хамзат Чимаев ўртасидаги қарама-қаршилик 17 август куни "UFC 319" турнирида бўлиб ўтиши белгиланган. 

Comments

You must be logged in to commet!