Диёр Туропов "Нефтчи" билан хайрлашди

  • 16 Feb 10:49
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказиб келаётган "Нефтчи" сафини Диёр Туропов расман тарк этди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати эълон қилди.

Tecno

Фарғоналиклар таркибида 2023 йилдан буён фаолият юритиб келган тажрибали ва маҳоратли ярим ҳимоячи Диёржон Туропов янги мавсумда ўз фаолиятини бошқа клубда давом эттириш истагини билдириб, "Нефтчи" билан ўзаро келишилган ҳолда жамоа билан дўстона хайрлашди.

У Фарғонадаги фаолияти давомида "Нефтчи" сафида 44 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 12 та ассист муаллифи бўлган. Диёржон клуб раҳбарияти, жамоадошлари ва барча фарғоналик футбол мухлисларига чуқур миннатдорчилик билдирди", - дейилади клубнинг расмий хабарида.

Тез орада Туроповнинг янги жамоаси номи маълум бўлади. 

Comments

You must be logged in to commet!