
Дешам Зидан билан яқин дўст эмаслигини таъкидлаб, уларнинг муносабати ҳақида гапирди
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам собиқ жамоадоши Зинедин Зидан билан келишмовчилик борлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
"Бу фақатгина навбатдаги ўйлаб топилган гап! Биз бирга кўп йиллар ўйнаганмиз ва ҳануз бир-биримизга катта ҳурмат билан қараймиз. Охирги учрашувимизда фикр алмашдик ва жуда яхши суҳбатлашдик. Биз ҳар доим бир-биримизнинг ютуқларимизни тан оламиз."
Дешам шунингдек, Зиданни шахсий дўсти деб атамаслигини, аммо улар ўртасида доим ҳурмат бўлишини қўшимча қилди:
"Биз яқин дўст эмасмиз, ҳар биримизнинг ўз йўлимиз бор. Аммо нима бўлишидан қатъи назар, биз ўзаро ҳурматни сақлаб қоламиз" - дея таъриф бериб ўтди.
Comments