Дембеле Франция терма жамоасидаги рақамини ўзгартирди

  • 09 Oct 11:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумкор ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле Франция терма жамоасида бошқа рақам олди. Терма жамоа матбуот хизмати хабарига кўра, вингер шу кунгача Антуан Гризманга тегишли бўлган еттинчи рақамни олди.

Tecno

Гризманн яқинда Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди. Бунгача Дембеле терма жамоада 11-рақам остида тўп сурган. У Франция терма жамоасида 2016 йилдан буён ўйнаб келмоқда.

Усмон ўтган давр мобайнида Франция терма жамоаси таркибида 49 та учрашувда иштирок этиб, 5 та гол урган. 27 ёшли футболчининг трансфер қиймати 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!