Де ла Фуэнте: "Ямал нима қилаётганини яхши билади"

  • 25 Jun 17:27
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Ламин Ямални ҳимоя қилиш кераклигини таъкидламоқда.

- Албатта, биз уни асрашимиз лозим. Ҳаммамиз унинг ноёб ўйинчи эканлигини кўриб турибмиз, аммо ҳамма нарсага вақт керак. У буни жуда яхши тушунади, диққатини жамлаган ва менимча, ёшига нисбатан анча етук. У нима қилаётганини билади.

Tecno

Эшитишимча, Ламинда голлар етишмаётган эмиш. Мен баъзи одамлар гўё Марсда яшаётгандек деб ўйлаб қоламан, - деди мутахассис.

Маълумот учун, 17 ёшли иқтидор эгаси Ямал якунига етган мавсум барча мусобақаларда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ва 25 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Comments

You must be logged in to commet!