Даниэль Дюбуа – Энтони Жошуа" ўртасидаги жангда ким ғолиб бўлади? Британия империяси ордени соҳиби жавоб берди

  • 14 Sep 10:28
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO
Оғир вазн тоифасида иштирок этаётган, Британия империяси ордени соҳиби Жо Жойс Даниэль Дюбуа ва Энтони Жошуа ўртасидаги жанг ҳақида гапирди. “Уларнинг курашига таъсир қилиши мумкин бўлган жуда кўп турли омиллар мавжуд. Ростини айтсам, мен шунчаки ҳаяжондаман. Ким биринчи бўлиб зарба беришини ва ҳужумга ўтишини ҳам айта олмайман. Менимча, бу ерда кўп нарса Жошуанинг ҳаракатларига боғлиқ. У доимо ҳаракатда бўладими? Даниэль-чи? Ёки уларнинг тўқнашуви ёпиқ жангга айланадими? Иккисида ҳам ажойиб мураббийлар бор. Дюбуа ёшроқ ва тез. Энтони эса тажрибали ва кучли зарбага эга. Яхшиси, энг муносиби ғалаба қозонсин”, - деди Жойс. Эслатиб ўтамиз, Жошуа(28-3, 25 КО) ва Дюбуа(21-2, 20 КО) ўртасидаги жанг 21 сентябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.

Comments

You must be logged in to commet!