"Челси" Палмерга янги шартнома таклиф қилмоқчи

  • 17 Mar 14:08
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Челси" Коул Палмерга янги шартнома таклиф қилишни кўриб чиқмоқда. "Daily Star" нашри хабарига кўра, "аристократлар" англиялик футболчининг маошини оширмоқчи.

Tecno

Амалдаги шартномасига кўра, Палмер йилига 4,5 миллион евро маош олади. Коул жамоанинг жорий мавсумдаги энг сермаҳсул футболчиси бўлишига қарамай, маошлар рўйхатида 16-ўринни эгаллаб турибди. Палмер ўтган ёз охирида 47 миллион эвро эвазига "Манчестер Сити"дан "Челси"га ўтган эди.

21 ёшли хавбек жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида 24 та учрашув ўтказиб, 11 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!