
"Челси" МЮга қарши баҳсда ноодатий антерекорд қайд этди
"Челси" Англия премьер-лигасининг 5-тури доирасида "Манчестер Юнайтед"га мағлуб бўлди (1:2). Ўйиннинг 5-дақиқасида "кўклар" таркибидан дарвозабон Роберт Санчес четлатилгач, майдонда бир киши кам бўлиб қолишди.
Танаффусга қадар "қизил иблислар" иккита гол киритишга муваффақ бўлди, кейин эса кучлар тенглашди - Каземиро ҳам биринч бўлим сўнггида майдонни тарк этди. Иккинчи бўлимда лондонликлар сафидан Трево Чалоба орадаги фарқни қисқартирди.
"Opta" маълумотларига кўра, "Челси" ҳисобида дарвозага йўналтирилган зарбалардан (бешта) кўра кўпроқ карточкалар (қизил карточка билан бирга олтита) қайд этилди. Бу ҳолат эса Премьер-лигада маълумотлар йиғила бошлангандан буён илк бор содир бўлди.
Comments