"Челси" Доннарумма трансфери бўйича қарор қабул қилди

  • 29 Jul 19:01
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби "Пари Сен-Жермен" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма учун курашга қўшилиш ниятида эмас.

Tecno

Парижликлар "Лилль" клубидан Люк Шевальени сотиб олишга яқин туришибди ва шу орқали Доннарумманинг кетиши борасидаги гап-сўзлар янада кучайди.

Аввалроқ италиялик голкиперга "Челси" қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ, журналист Мэтт Лоунинг маълум қилишича, айни пайтда "аристократлар" уни ўз сафига қўшиб олиш ниятида эмас.

Кўринадики, Энцо Маресканинг жамоасида биринчи рақамли дарвозабон сифатида Роберт Санчес қолади.

Доннарумманинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ўртасида якунланади. Томонлар келишувни узайтириш борасида бир тўхтамга кела олишмади. Икки томон ўртасидаги музокаралар эса шу ҳафта бошланиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!